Футзал. Бугун терма жамоамиз Озарбайжонга қарши баҳс олиб боради

Khoja
6 ноя 2025, 11:05
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси VI Ислом Бирдамлиги ўйинларида иштирок этмоқда.

Бугун Нодир Элибоев бошчилигидаги терма жамоамиз мусобақанинг иккинчи турида Озарбайжонга қарши баҳс олиб боради. Учрашув бизнинг вақт билан соат 18:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, футзал терма жамоамиз турнирнинг биринчи турида мезбонларни 5:2 ҳисобида мағлуб этганди.


KhojaМуаллиф
Манба: Futsal_Uzbekistan