Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди

Narzulla Saydullayev
11 дек 2025, 11:22
5-10 декабрь кунлари Жиззах вилоятида футзал бўйича Ўзбекистон олий лигасининг 6-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди.

6-турда жамоалар 18 та учрашув ўтказишди. Мазкур учрашувларда дарвозаларга 120 та гол киритилди. Ўртача ҳар битта учрашувда мухлислар 6,66 тадан гол кўришди. Сермаҳсуллик борасида бу тур 5-турга яқинроқ, аммо аввалгиларига қараганда бироз пастроқ бўлди. Қиёслаш учун энг сермаҳсули бўлган 4-турда ишқибозлар ҳар битта ўйинда ўртача 7,25 тадан гол кўришганди.


6-турда бирйўла тўртта жамоа – “БМБ ПФC”, ОКМК, “Насаф” ҳамда “Локомотив” юз фоизлик натижа билан тугатди: учта ўйин, учта ғалаба.


6-турда тўртта жамоа – “Бунёдкор”, “Нефтчи”, “Сурхон” ҳамда “Қизилқум” биронта ҳам очко жамғара олишмади – учта ўйин, учта мағлубият.


Турнинг энг сермаҳсул жамоаси – “Насаф” бўлди – 21 та гол. Кейинги кўрсаткичлар БМБ ҳамда “Локомотив” га тегишли бўлди – 16 тадан гол;


Турда энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа “Сурхон” бўлди – 21 та гол. “Қизилқум” ҳамда “Бунёдкор” посбонлари ўз дарвозаларидан 14 тадан тўп олиб чиқишди;


Турда энг кам гол ўтказган жамоалар –  БМБ ва “Локомотив” бўлишди – 5 тадан. ОКМК эса ўз дарвозасидан 6 та тўп  олиб чиқди;


Энг кам гол урган жамоа – “Қизилқум” бўлди – 4 та гол;


Энг йирик ҳисоблар “БМБ ПФC” – “Сурхон” – 9:3, “Насаф” – “Бунёдкор” – 7:2, “Насаф” – “Оил Стар” – 7:3, “Насаф” – “Максам-Чирчиқ” – 7:3  учрашувларида қайд этилди;


Энг сермаҳсул ўйинлар: “БМБ ПФC” – “Сурхон” – 9:3, “Сурхон” – “Локомотив” – 4:7;


Энг кам гол урилган ўйин: ОКМК – “Нефтчи” – 1:0;




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia