"Фулхэм" Лено билан шартномани узайтирди

Sherzod Nurmatov
14 дек 2023, 13:21
Англиянинг "Фулхэм" жамоаси ўз дарвозабони Бернд Лено билан ҳамкорликни давом эттиради.

Бу ҳақда "Bild" мухбири Тоби Альтшеффль хабар берди.

Хабар қилинишича, "дачаликлар" ва 31 ёшли германиялик 3 мавсумга, 2027 йилнинг ёзига қадар шартнома тузган. Шартномада яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Бернд Лено жорий мавсум "Фулхэм" таркибида 16 та ўйин ўтказган бўлса, шулардан 5 тасида гол ўтказиб юбормаган. Қолган учрашувларда немис дарвозабони 26 та гол ўтказиб юборди. Дарвозабон Германия терма жамоасига ҳам мунтазам равишда чақирилади, бироқ у терма жамоада охирги марта 2021 йилнинг сентябрида ўйнаган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Bild