Фред: "Манчестер Юнайтед"нинг узоқ муддатли режаси йўқлиги ёмон"

Alisher
23 фев 2022, 11:00
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Фред клубнинг узоқ муддатли режаси йўқлиги ҳақида гапирди.

"Футболда тезроқ яхши натижаларга эришиш муҳимлигини биламан, аммо узоқ муддатли режага эга бўлиш ҳам муҳим. Бизда эса у нарсанинг йўқлиги бироз ёмон деб ўйлайман.

Ҳозирги вақтда барчаси қисқа муддатли режаларга қаратилган. Биз жорий мавсум сўнггида нима бўлишини билмаймиз", - дейди Фред.

МЮ ҳозирда Англия чемпионатида 26 ўйиндан сўнг 46 очко жамғарган ҳолда, жадвалда 4-ўринда бормоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: The Guardian