

10 январь куни ЎФА Сурхондарёнинг "Қизириқ", Бухоронинг "Форза", Фарғонанинг ФарДу жамоалари пулькада муваффақиятли иштирок этганидан келиб чиқиб, Лига қатнашчиси бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Шу асосда Лига 20 январь куни уч жамоа вакиллари иштирокида учрашув ўтказиб, уларга Биринчи лиганинг минимал талаблари хусусида маълумот берди.
30 январь куни "Форза" иқтисодий сабаб туфайли Биринчи лига мусобақасида иштирок эта олмаслигини маълум қилди. Айни вақтда Фарғона ва Сурхондарё жамоалари Лига қатнашчиси бўлиш учун ҳаракатни давом эттирмоқда.



