

Ханс-Дитер Флик Диего Симеоненинг хайрлашмасдан кетиб қолишига йўл қўймади.
"Атлетико" Ла Лиганинг қолдирилган 19-тур учрашуви доирасида "Барселона"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўйиндан кейинги қўл бериб кўришишларни хушламаслиги билан танилган мадридликлар бош мураббийи баҳс якунланиши билан дарҳол трибуна ости йўлагига отланди. Каталонияликлар устози эса ҳамкасбига етиб олишга қарор қилди. Флик аллақачон зиналардан туннелга тушиб кетаётган Симеонени чақирди, у билан қучоқлашиб кўришди ва яна майдон томон қайтди.






