

"Барселона" Ла Лигадаги уй учрашувларидаги рекорд ғалабали сериясини такрорлади. Испания чемпионатининг 29-турида Ҳанс-Дитер Флик бошчилигидаги Каталония жамоаси ўз майдонида "Раё Вальекано"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Ла Лигадаги уй учрашувларидаги ғалабали сериясини 15 та ўйинга етказди.
Немис мутахассиси бу билан Пеп Гвардиола томонидан 2010/11 йилги мавсумда ўрнатилган "Барселона"нинг XXI асрдаги мураббийлари орасидаги рекордни такрорлади.



