

"Фламенго" аллақачон ҳужумчига эгалик қилувчи Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби билан алоқага чиққан. Аммо, бразилияликларни футболчининг катта маоши ўйлантирмоқда, шу боис трансфер амалга ошмаслиги мумкин. Гап қандай сумма ҳақида кетаётгани инсайдерлар томонидан маълум қилинмаган.
Параллел равишда "Фламенго" "Тоттенхэм"нинг 28 ёшли бразилиялик ҳужумчиси Ришарлисонни кузатиб бормоқда. Аввалроқ, ҳужумчи ўз ватанида "Флуминенсе" шарафини ҳимоя қилган.



