ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади

Sherzod Nurmatov
21 ноя 2025
Жаҳон чемпионатидаги 48 та жамоадан 42 таси аниқ бўлиб улгурди.

ФИФА буни барча қатнашчилар тасвирланган постер билан қайд этди, аммо кейинчалик уни олиб ташлади.

Постерда Лионель Месси пайдо бўлди, аммо Криштиану Роналду йўқ эди. Афсонавий португалияликнинг мухлислари бу воқеадан ғазабланди ва ФИФАнинг ижтимоий тармоқ менежерлари постни ўчиришга мажбур бўлди.

Интернетда ҳеч нарса изсиз йўқолмайди ва бу постер ҳам сақланиб қолади. Бироқ уни ФИФАнинг ижтимоий тармоқларида топа олмайсиз.

Эслатиб ўтамиз, Роналду куни кеча Оқ уйда меҳмон бўлган ва АҚШ президенти Дональд Трамп билан тушлик ҳам қилган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca