

Лекин мазкур қарор ижроси таъминланмагани боис ФИФА январь ойида “Бухоро” футбол клуби учун трансфер тақиқини кучга киритганди.
Кеча “Бухоро” ушбу футболчи олдидаги қарздорликни тўлиқ бартараф этди ва ишни ёпиш юзасидан ФИФАга мурожаат юборилди. ФИФА бугундан эътиборан мазкур ишни ёпди ва “Бухоро”дан трансфер тақиқини олиб ташлади.
Айни пайтда “Бухоро” шунингдек, ўтган мавсум клубда фаолият олиб борган тожикистонлик футболчи ва мураббийлари билан боғлиқ низоли вазиятни бартараф этиш устида иш олиб бормоқда.
Маълумот учун, ҳозирда трансфер тақиқи мавжуд клубларимиз 2 тани ташкил этмоқда – “Андижон” ва “Насаф”.



