

Суперлига
7-тур
"Насаф" – "Бухоро" 1:1
Бухоро. “Бухоро” футбол академияси майдони. 18:00
Гол: Зафармурод Абдирахматов 60’ – Тимур Мамасидиқов (Ника Качарава) 77’
Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев
Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер Усмонов, Адҳамжон Рихсибоев
Захира ҳаками: Нурбек Шералиев
VAR: Акобирхўжа Шукуруллаев
AVAR: Санжар Шоюсупов
Назоратчи: Рустам Бобомуродов
Комиссар: Феруз Ғаниев
"Насаф": 21.Самандар Муратбаев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Сардор Баҳромов, 7.Аденис Шала, 8.Зафармурод Абдирахматов (22.Диёр Абдуназаров, 84), 10.Бобир Абдихолиқов (80.Давронбек Усмонов, 90+7), 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Ойбек Рустамов, 17.Мурод Раҳматов (27.Яшнарбек Бердираҳмонов, 90+7), 32.Қувонч Хушвақтов, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 82.Асилбек Нўмонов, 4.Акрамжон Комилов, 20.Юсуф Отубанжо, 23.Дилшод Муртазаев, 33.Баҳодир Халилов, 99.Кингсли Сокари.
“Бухоро”: 12.Умиджон Ҳамроев, 2.Велько Филипович, 6.Равшан Хайруллаев, 7.Хуршидбек Мухторов, 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев (88.Доминик Бегич, 73), 11.Тимур Мамасидиқов, 17.Жавоҳир Рўзиев (8.Анваржон Жўраев, 66), 25.Шерзод Эсанов (9.Ника Качарава, 66), 30.Боян Младович, 78.Владимир Родич (22.Асадбек Жўрабоев, 73), 97.Шaҳбоз Жўрабеков.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Нодир Аҳмаджонов, 5.Сардор Қулматов, 42.Кирилл Тодоров, 77.Асилбек Қайюмов.
Огоҳлантириш: Анваржон Жўраев (90), Ғолиб Ғайбуллаев (90+7).
Четлатиш: Умар Эшмуродов (79).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+7. “Насаф”да 2 та ўзгариш: Абдихолиқов ўрнига Усмонов, Раҳматов ўрнига Бердираҳмонов туширилди.
90+7. Ҳамроев эркин зарбани ижро этишига халақит қилган Ғайбуллаев огоҳлантирилди. 🟨
90+6. Ууух! Раҳматовнинг зарбасига сал аниқлик етишмай қолди. 💥
90+2. Зарба! Муҳитдиновнинг жарима зарбасидан берган зарбасига Умид Ҳамроев эга чиқди.
90. Иккинчи таймга 8 дақиқа қўшиб берилди.
90. Шалага нисбатан қўполлик ишлатган Жўраев огоҳлантирилди. 🟨
86. Муҳитдиновнинг бурчак зарбасидан йўллаган тўғридан-тўғри зарбасини Ҳамроев қайтаришга эришди.
84. “Насаф”да ўзгариш: Абдирахматов ўз ўрнини Абдуназаровга бўшатиб берди.
83. Зарбаааа! Мамасидиқовнинг ерлатиб берган зарбасини Муратбаев бартараф этди! 💥
81. Қаршиликлар сардори майдонни тарк этгач, “Насаф” футболчилари ҳакам билан узоқ вақт суҳбатлашди.
79. Ҳакам билан баҳслашган “Насаф” сардори Умар Эшмуродовга қизил карточка кўрсатилди. 🟥
77. ГОЛ! Качараванинг пасидан сўнг Мамасидиқов яқин масофадан йўллаган зарбаси орқали ҳисобни тенглаштирди — 1:1! ⚽️
73. “Бухоро”да 2 та алмаштириш: Родич ўрнига Жўрабоев, Убайдуллаев ўрнига Бегич майдонга тушди.
73. Муратбаев ҳаводан келаётган тўпни ушлаб олаётганида Филипович қаршилигига учради ва бироз жабрланди.
69. Качарава Шала билан курашда муғомбирлик ишлатиб йиқилди, ҳакам қаршиликлар фойдасига стандарт белгилади.
66. Ууух! Мамасидиқовнинг хавфли зарбасини Муратбаев бартараф этди! Қойилмақом сэйв!
66. “Бухоро”да 2 та ўзгариш: Рўзиев ўрнига Жўраев, Эсанов ўрнига Качарава баҳсни давом эттиради.
62. Зарбааа! Родичнинг зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегиб қайтди. 💥
60. ГОЛ! Абдирахматовнинг чамаси 18 метрдан берган кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб дарвозадан жой олди — 1:0! ⚽️
59. Зарба! Шала катта тезликда олдинга ўтиб, ўнг оёқда зарба йўллади, кучсиз зарбадан кейин Ҳамроев тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.
56. Ууух! Кутилмаганда Убайдуллаев бирга-бир ҳолатга чиқиб бораётганди, бироқ Муратбаев ўз вақтида буни пайқаб, тўпни тепиб юборишга эришди. Дарвозабон ҳужумчи тўпни ўзидан узоқлаштириб юборганидан унумли фойдаланди. 💥
54. Мухторовнинг олдинга тепган тўпи Абдирахматовнинг юзига тегиб кетди. Унга тиббиёт вакиллари томонидан ёрдам берилди.
52. Бош ҳакам рақиб жарима майдончасида ётган Ғайбуллаевнинг ҳолидан хабар олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.
48. “Насаф” паслар билан ичкарига кириб боришга ҳаракат қилди, якунда Баҳромовнинг пасидан кейин Ҳамроев тўпга эга чиқди.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус!
45+2. Уууух! Абдирахматовнинг яқин масофадан берган зарбасига сал аниқлик етишмай қолди. 💥
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.
44. “Насаф” тезкорлик билан ҳужумга ўтди, Абдихолиқов қулай нуқтада тўпни қабул қилиб олаётганида Хайруллаев фаоллик кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди.
42. Зарбааа! Яна бир зарба Ғайбуллаевдан, бироқ бу гал ҳам аниқлик етишмади.
41. Зарбаа! Ғайбуллаевнинг олисдан йўллаган зарбасидан кейин Ҳамроев тўпни эгаллаб олди.
35. Зарбаа! Раҳматовнинг чап оёқда йўллаган зарбаси хавфли чиқди, аммо ноаниқ кетди.
33. Шала яқин масофадан зарба қабул қилиб олди ва тиббий ёрдамга муҳтожлик сезди.
31. Муҳитдиновнинг жарима зарбаси орқали берган пасидан кейин бухоролик ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.
28. Шерзод Эсанов ҳаводаги курашдан сўнг майдонга бироз ноқулай тушди.
25. Родичнинг яхши ўйланган пасидан кейин Рўзиев қулай нуқтага чиқиб бориши мумкин эди, аммо тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.
23. Зарбааа! Велько Филиповичнинг бош билан берган зарбасига сал аниқлик етишмади. 💥
17. Баҳс тенг курашларга бой тарзда ўтмоқда ва жамоалар бир-бирини ўрганиш билан банд.
13. Ух! Убайдуллаев Эсановнинг пасидан сўнг тўпга эга чиқолмади ва ҳимоячилар қаршилигига учради, акс ҳолда хавфли вазият юзага келарди.
10. Эсанов Абдирахматовга нисбатан қоидани бузди. Футболчи ўрнидан турди ва унга тиббий ёрдам зарур бўлмади.
8. Бугун “Насаф” дарвозасини илк бор қўриқлаётган Муратбаевнинг узун пасига ҳеч ким эга чиқмади, бу рақибга ҳақиқий совға бўлди.
3. Зарбааа! Муҳитдиновнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қолди, ундан кейин Абдихолиқов зарба бериб кўрди, Ҳамроевдн сэйв!
1. Ўйин бошланди!
Учрашув 18:00 да бошланади.



