Фабио Каннаваро Акмал Мозговой ва Отабек Шукуров ўйинини стадиондан томоша қилди

Aslanov Jasurbek
30 дек 2026
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро миллий жамоа футболчилари ўйинини кузатиш учун БААга борди.

Терма жамоа устози бугун БАА Про лигасининг 10-тури доирасида бўлиб ўтган "Ал Дафра" - "Бани Яс" баҳсини стадиондан томоша қилди ва ўзбекистонлик футболчилар Отабек Шукуров ҳамда Аклмал Мозговой ўйинини кузатди.

"Бани Яс" шарафини ҳимоя қилаётган Отабек Шукуров ва Акмал Мозговойлар ғалабага эришишди (2:0). Шукуров баҳсни асосий таркибда бошлаб, битта голга ассистентлик қилди, Мозговой захирадан ўйинга қўшилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ufa.uz