"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди

Alisher Ostonov
13 сен 2025
"Эвертон" мавсум охирида "Манчестер Сити"дан ҳужумкор ярим ҳимоячи Жек Грилишни сотиб олмоқчи.

Қайд этилишича, мерсисайдликлар "шаҳарликлар" билан "фойдали шартларда" келишиб олишни режалаштирмоқда. Клублар ўртасидаги келишувда 50 миллион фунт миқдорида сотиб олиш имконияти мавжуд.

Жек Грилиш жорий мавсумда "Эвертон" сафида 4 та ўйин ўтказиб, уларда тўртта ассист амалга оширди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Daily Telegraph