

Энди Ҳоланднинг "Манчестер Сити" сафида барча мусобақаларда ўтказган 168 ўйинида 147 та голи мавжуд. Таққослаш учун, Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед" таркибида 346 учрашувда 145 та гол урган.

25 ёшли норвегиялик футболчи жорий мавсум "шаҳарликлар" либосида 22 ўйинда қатнашиб, 23 та тўп киритди ҳамда 3 та голга ассистентлик қилди.



