Энрике Диасни ҳимоя қилди ва уни Зидан билан таққослади

Sherzod Nurmatov
20 янв 2026
Африка Миллатлари Кубоги финалида амалга оширилмаган муваффақиятсиз пенальти Марокаш терма жамоаси етакчиси Браим Диасга нисбатан катта танқидларга сабаб бўлди.

Бироқ вингернинг мураббийи Луис Энрике бу ҳолатни фожиа деб ҳисобламайди.

ПСЖ устози ҳатто Зинедин Зидан каби улуғ футболчилар ҳам хатога йўл қўйганини таъкидлаб, бундан даҳшатга тушмаслик кераклигини билдирди.

"Бугун автобусда шу ҳақда гаплашдик. Ҳамма Браим ҳақида гапиряпти, лекин мен Жаҳон чемпионати финалида худди шу ҳолатга тушган, футбол илоҳи бўлган Зиданни эслайман. Шунингдек, пенальтини шундай усулда ижро этган Серхио Рамосни ҳам эслайман.

Агар шедевр урсанг, ҳамма қарсак чалади. Аммо адашсанг, салбий фикрлар кўпайиб кетади", – деди Энрике.

Аввалроқ Браим Диас Африка Кубоги финалидаги мағлубиятдан сўнг узр сўраган эди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: France 24