

"Мадридда Хабидан кўп нарсаларни ўргандим. У юқори даражадаги футболчи бўлган ва футболни жуда зўр тушунади. Гарчи узоқ вақт давомида жароҳатда юриб, жамоа билан бўла олмаган бўлсам-да, у кўп нарсаларни ўргатди. Энди Фонсекадан ўрганяпман. Агарда мия барчасини яхши қабул қилса, буюк мураббийлардан ҳар куни ниманидир ўрганса бўлади, айнан шу учун ҳаракат қиляпман", - деди Эндрик.
Мавсумнинг илк қисмида Эндрик "Реал" таркибида фақатгина 3 ўйинда иштирок этди.



