Энцо Мареска товон пулининг бир қисмидан воз кечди

Mirjalol Normatov
2 янв 2026
"Челси" Энцо Марескани истеъфога чиқарди.

Италиялик мураббий тезроқ истеъфога чиқиш ва  клубнинг молиявий ҳолатини ҳисобга олиб, товон пулининг бир қисмидан воз кечган. Томонлар шартноманинг тезроқ бекор қилинишини исташган.

Мареска қўл остида "Челси" АПЛдаги энг паст натижаларидан бирини қайд этди - бир ўйиндан ўртача 1,74 очко. "Челси" тарихида ушбу асрда ундан фақатгина Маурисио Почеттино (1,66) ва Фрэнк Лэмпард (1,52) пастроқ натижани кўрсатган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal