Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди

Оқил Абдубарноев
15 фев 2026
Элит Осиё Чемпионлар лигаси 8-туридан ўрин олган "Шаржа" – "Насаф" ўйини олдидан мусобақа расмийлари ҳамда ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида анъанавий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида эртанги беллашувга оид ташкилий масалалар муҳокама қилиниб, учрашув учун жамоаларнинг либос ранглари ҳам белгилаб олинди. Унга кўра, меҳмонлар – “Насаф” қизил, мезбон жамоа – “Шаржа” эса оқ рангли спорт формаларида майдонга тушади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати