

Испан клуби дам олиш кунларида жамоанинг янги бош мураббийи номини эълон қилди.
"Уэска" собиқ устози Хавьер Родригес расман жамоанинг янги бош мураббийига айланди. Қайд этиш керакки, 43 ёшли мутахассиснинг шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган, шундан сўнг унинг келажаги "Эльче"нинг Ла Лига жадвалида ҳолатига боғлиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, жамоа айни дамда Испания чемпионати турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда.



