Антирекорд! Томас Франк — "Тоттенхэм" тарихидаги энг ёмон мураббий

Aslanov Jasurbek
11 фев 2026
Бугун, 11 февраль куни истеъфога чиқарилган даниялик мутахассис Томас Франк Лондон клуби тарихида қора из қолдирди.

"Opta Sport" тақдим этган статистик маълумотларга кўра, у АПЛ доирасида камида 5 та ўйин ўтказган мураббийлар ичида энг ёмон натижани қайд этди.

Рақамлар сўзлаганда:

Франк бошчилигида "Тоттенхэм" АПЛда 26 та ўйин ўтказиб, атиги 29 очко жамғарди.

Бу ўртача ҳисобда ҳар бир ўйинга 1,12 очко демакдир. Бу клуб тарихидаги энг паст кўрсаткич!

Жамоанинг АПЛдаги ғалабасиз серияси 8 та ўйинга етди.

Парадокс: Европада бошқача "Тоттенхэм" Қизиғи шундаки, ички чемпионатда 16-ўринда бораётган ва жон сақлаб қолиш учун курашаётган "шпорлар" Чемпионлар Лигасида мутлақо бошқача қиёфада намоён бўлишди. Жамоа ЕЧЛнинг умумий босқичида 8 ўйинда 17 очко тўплаб, 4-ўринни эгаллади ва тўғридан-тўғри 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди.

Бироқ АПЛдаги аянчли ҳолат раҳбариятнинг сабр косасини тўлдирди. Энди жамоа ҳам Европада, ҳам ички биринчиликда вазиятни ўнглай оладиган янги нажоткорни қидирмоқда.

Сизнингча, Франкнинг муваффақиятсизлигига нима сабаб бўлди?


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta Sports