ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!

Sherzod Nurmatov
30 янв 2026, 16:29
​Ньон шаҳрида 2025/2026 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Ўтиш учрашувлари жуфтликлари:

"Монако" – ПСЖ 

"Бенфика" – "Реал"

"Қорабоғ" – "Ньюкасл"

"Будё-Глимт" – "Интер"

"Галатасарой" – "Ювентус"

"Брюгге" – "Атлетико"

"Боруссия Д" – "Аталанта"

"Олимпиакос" – "Байер"


Қуръада 16 та жамоа турнирнинг 1/8 финалига чиқиш учун ўтказиладиган ўтиш ўйинларидаги рақибларини билиб олди.

Ўтиш ўйинлари қуйидаги тамойиллар асосида қуръа ташлаш орқали аниқланди:

1) Клублар умумий босқич якунида эгаллаган ўринларига қараб иккига бўлинди. Натижада тўртта сараланган жуфтлик (жадвалда 9 ва 10-ўринлар, 11 ва 12-ўринлар, 13 ва 14-ўринлар, 15 ва 16-ўринлар) ҳамда тўртта сараланмаган жуфтлик (17 ва 18-ўринлар, 19 ва 20-ўринлар, 21 ва 22-ўринлар, 23 ва 24-ўринлар) шакллантирилди.

2) Ҳар бир сараланган жуфтлик плей-офф тўрида сараланмаган жуфтликлардан бирига қарши ўйнайди:

9 ёки 10-ўриндаги жамоалар 23 ёки 24-ўриндаги жамоаларга қарши,

11/12 — 21/22 га қарши,

13/14 — 19/20 га қарши,

15/16 — 17/18 га қарши баҳс олиб боради.

3) Бир мамлакат жамоалари ушбу босқичда ўзаро тўқнаш келиши мумкин.

Қуйида 2025/2026 йилги Чемпионлар Лигасининг ўтиш учрашувлари қуръасида иштирок этадиган жамоалар келтирилган:

Сараланган жамоалар: "Реал" (Испания), "Интер" (Италия), "ПСЖ" (Франция), "Ньюкасл" (Англия), "Ювентус" (Италия), "Атлетико" (Испания), "Аталанта" (Италия), "Байер" (Германия)

Сараланмаган жамоалар: "Боруссия Д" (Германия), "Олимпиакос" (Греция), "Брюгге" (Бельгия), "Галатасарой" (Туркия), "Монако" (Франция), "Қорабоғ" (Озарбайжон), "Будё-Глимт" (Норвегия), "Бенфика" (Португалия)

Кимлар плей-оффга чиқди?

8 тур якунларига кўра умумий босқичда илк 8 та ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалига чиқди. 9-ўриндан 24-ўрингача бўлган жамоалар эса ўтиш баҳсларида иштирок этади.

Ўйинлар қачон ўтказилади?

Ўтиш ўйинлари 2026 йилнинг 17-18 ва 24-25 февраль кунлари бўлиб ўтади. 1/8 финал баҳслари эса 10-11 март ва 17-18 март кунларига белгиланган. Финал 30 май куни Будапештдаги "Пушкаш Арена" стадионида бўлиб ўтади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia