ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!

Aslanov Jasurbek
25 фев 2026
Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалига йўлланма берувчи плей-офф босқичининг навбатдаги жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.

Куннинг асосий сенсацияси Миланда қайд этилган бўлса, Англия ва Германия клублари ўз вазифаларини хотиржам уддалашди.


25 фев 2026, 01:00
Inter — Bodø / Glimt
1 – 2
Тугади

"Интер" М - "Будё-Глимт" 1:2 (Дастлабки ўйин – 1:3)

Голлар: Бастони 76 - Хёуге 58, Эвьен 72.

"Интер": Зоммер, Аканжи, Бастони, Биссекк, Барелла, Энрике, Зелиньски, Димарко, Фраттези, Эспозито, Тюрам.

"Будё-Глимт": Хайкин, Шёвольд, Бёртуфт, Гундерсен, Бьёркан, Эвьен, Берг, Брунстад, Бломберг, Хёг, Хёуге.

Миланликлар ўз уйида мўъжиза ярата олишмади. Норвегиянинг "Будё-Глимт" жамоаси сафарда ҳам "Интер"ни мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.



25 фев 2026, 01:00
Newcastle United — Qarabağ
3 – 2
Тугади

"Ньюкасл Юнайтед" - "Карабах" 3:2 (Дастлабки ўйин – 6:1)

Голлар: Тонали 4, Жоэлинтон 6, Ботман 52 - Дуран 51, Жафарқулиев 57.

"Ньюкасл": Рамсдейл, Триппьер, Ботман, Жоэлинтон, Тонали, Барнс, Осула, Д. Мёрфи, Вольтемаде, Бёрн, А. Мёрфи.

"Карабах": Кохальски, Силва, Янкович, Монтьель, Зубир, Дуран, Болт, Бикальо, Жафарқулиев, Ҳусейнов, Медина.

Дастлабки баҳсдаёқ масалани ҳал қилиб қўйган инглизлар ўз мухлислари қаршисида Озарбайжон клуби билан сермаҳсул ва томошабоп ўйин ўтказишди. Якунда яна "Ньюкасл"нинг қўли баланд келди.



25 фев 2026, 01:00
Bayer 04 Leverkusen — Olympiacos F.C.
0 – 0
Тугади

"Байер" - "Олимпиакос" 0:0 (Дастлабки ўйин – 2:0)

"Байер": Бласвих, Куанса, Тапсоба, Андрих, Гримальдо, Гарсия, Васкес, Паласиос, Маза, Хофманн, Шик.

"Олимпиакос": Цолакис, Родиней, Рецос, Пирола, Ортега, Музакитис, Эссе, Гарсия, Мартинш, Шикинью, Тареми.

Немислар дастлабки баҳсдаги ғалабадан унумли фойдаланиб, ўз уйларида прагматик ўйин намойиш этишди. Икки ўйин натижасига кўра 1/8 финалга чиққан "фармацевтлар" энди "Арсенал" ёки "Бавария" жамоаларидан бири билан тўқнаш келишади.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia