ЕЧЛ. Жоау Мариу “Бенфика”да Эйсебионинг тарихий рекордини такрорлади

Eldor Akmurzayev
8 мар 2023, 10:20
Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида “Бенфика” 5:1 ҳисобида “Брюгге”ни таслим этди.

Лиссабонликлар ярим ҳимоячиси Жоау Мариу ЕЧЛда қаторасига бешинчи ўйинда гол уриб, клуб рекордини такрорлади. Аввалроқ, бундай натижага 1963/64 йилги мавсум Эйсебио эришганди.

Мариу ПСЖ, “Ювентус”, “Маккаби” ва “Брюгге” дарвозасини ишғол этишга эришди. У жорий мусобақадаги голларини 6 тага етказди. Шунингдек, унинг ҳисобида 2 та ассист ҳам бор.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.com