

Форвард ўзининг 33-мавсумига тайёрланмоқда. Ўтган мавсумда у Япония чемпионатида 12 ўйинда 1та гол уришга эришди.
Казуйоши 1986 йилда фаолиятини бошлаган. Фаолияти давомида "Сантос", "Коритибу", "Палмейрас", "Женоа", Загребнинг "Динамо" каби клублар таркибида ҳаракат қилган. 2000 йилда миллий термада сўнгги учрашувини ўтказган.

Қизиғи, Казуйоши Япония терма жамоасидаги фаолияти давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозасига 4та гол урган.



