

Японияда кечган дастлабки баҳсда "Йокогама" 2:1 ҳисобида зафар қучган эди. Бугунги ўин БААдаги "Ҳазза Бин Зайед Стадиони"да бўлиб ўтади.
Учрашув Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.
Ушбу баҳсни ҳамюртимиз Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам берса, Рустам Лутфуллин захира ҳаками вазифасини бажаради.
Шунингдек, яна бир ҳамюртимиз Санжар Шоюсупов захира ёрдамчи ҳаками вазифасида ишлайди.



