Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи

Alisher Ostonov
20 дек 2025
"Ливерпуль” вингери Рио Нгумоха фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.

Манбага кўра, ёш иқтидор эгасининг трансферига Дортмунднинг "Боруссия" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Асаларилар" 17 ёшли ҳужумчини январда ижарага олмоқчи ва аллақачон "Ливерпул"га мурожаат қилган.

Рио Нгумоха ёшлик йилларини "Челси" академиясида ўтказган, бироқ ўтган йилнинг сентябрида "Ливерпуль” сафига бориб қўшилганди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ёш вингер "қизиллар" сафида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Anfield Papers