Деку Рэшфордни "Барселона"да қолдирмоқчи эмас

Sherzod Nurmatov
24 апр 2026, 15:10
"Барселона" спорт директори Деку ёзда вингер Маркус Рэшфордни клубда сақлаб қолишдан кўра 30 миллион еврога бошқасини сотиб олишни афзал кўради.

28 ёшли англиялик футболчи 2025 йил июль ойида "Манчестер Юнайтед"дан ижара асосида "Барселона"га ўтган. У Испания клуби сафида барча мусобақаларда 44 ўйинда 12 та гол урди ва 13 та голли узатма берди.

Transfermarkt футболчининг қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Cadena SER