Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"

Mirjalol Normatov
27 фев 2026
"Барселона" спорт директори Деку ЕЧЛ қуръасидан кейинги фикрларини билдирди.

"Бу босқичда омад ҳақида гапириш қийин. Биз учун қийин қуръа бўлди.

Рақибларни биз танламаймиз, айтганимдек, ҳеч ким тахмин ҳам қилгани йўқ. Қуръани ҳурмат қиламиз. Биз умуман бошқа қийин рақиблардан бирини ҳам қабул қилишимиз мумкин эди. "Ньюкасл" - қийин рақиб, уларнинг стадионида ўйнаш осон бўлмайди.

ПСЖга қарши ҳам биз жуда зўр ўйнадик, ҳаммасини майда деталлар ҳал қилди. Энди жавоб ўйини Барселонада бўлиши биз учун устунлик бериши мумкин", - деди Деку.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Diario Sport