COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди

Alisher Ostonov
22 сен 2025, 00:05
"Интер Майами" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс фаолиятини якунлашга қарор қилди, деб хабар беради COPE.

Манбага кўра, 37 ёшли испаниялик бу борадаги қарорини МЛС мавсуми якунида эълон қилади. Бу клубнинг плей-оффга чиқиш-чиқмаслигига қараб ноябрь ёки декабрь ойларида бўлади.

Бускетснинг Майами клуби билан шартномаси 2025 йил охиригача амал қилади. Унинг ҳисобида жорий мавсум 37 та ўйин ва 7 та голли узатма бор.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: COPE