Расман: “Челси” ва Германия термасининг собиқ аъзоси “Ал-Аҳли” сафида тиббий кўрикдан ўтди

Eldor Akmurzayev
5 янв 2020
Германиялик хавбек Марко Марин фаолиятини Саудияда давом эттиради.

“Црвена Звезда” ярим ҳимоячиси 1,7 млн. евро эвазига “Ал-Аҳли”га трансфер қилинди. 

30 ёшли футболчи Сербия жамоасидан ташқари, “Боруссия М”, “Вердер”, “Челси”, “Севилья”, “Фиорентина”, “Андерлехт”, “Трабзонспор”, “Олимпиакос” каби клублар сафида ўйнаган. 

Шунингдек, у Германия терма жамоаси билан 2010 йилги мундиалда бронза медаллари соҳибига айланганди. 

Аввалроқ, "Ал-Аҳли" ОЧЛ саралаши доирасида Тошкентнинг "Локомотив" клубига потенциал рақиб бўлиши мумкинлига ҳақида хабар бергандик. Фақат бунинг учун "темирйўлчилар" 21 январь куни Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасини енгиши зарур ҳисобланади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/ALAHLI_FCEN