"Челси" Палмерга катта нарх белгилади

25 апр 2026, 21:35
"Челси" Коул Палмер трансфери бўйича ўз позициясини маълум қилди.

Лондонликлар ярим ҳимоячи учун катта нарх эълон қилишди. Агар инглиз клуби Палмерни сотишга қарор қилса, футболчи учун камида 130 миллион фунт стерлинг талаб қилади.

Коул Палмер АПЛнинг бу мавсумида "Челси" сафида 22 та ўйин ўтказди. Унда ярим ҳимоячи тўққизта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.


Манба: Football Insider