

"Мен Мессидан азият чекканман. У майдонга дарвозабон ва ҳимоячиларни "ўлдиришга" чиқади. Мен у кўпроқ голлар уришни хоҳлашини назарда тутяпман.
Леога фарқи йўқ, танишмисиз, ҳаттоки дўстмисиз. Ҳа, у ўйиндан сўнг сиз билан гаплашиб кетади, аммо ўйин давомида у голлар уришга уринади", - дейди дарвозабон.
Эслатиб ўтамиз, Кабальеро Аргентина терма жамоасида Месси билан бирга тўп тепган.



