"Бунёдкор"дан кетган дарвозабон фаолиятини Осиёда давом эттиради

Iskandarov Abdulaziz
23 янв 2025, 08:15
Ўтган мавсумда "Бунёдкор" дарвозасини қўриқлаган Марин Любич қишки трансферлар ойнасида жамоани тарк этган эди.

Хорватиялик кипер фаолиятини Баҳрайн чемпионатида давом эттирадиган бўлди. Футболчи "Ист Риффа" жамоаси билан 6 ойлик шартнома имзолади. Маълумот учун, Любич 2024 йил "қалдирғочлар" сафида 13 та ўйинда майдонга тушди ва 19 та тўп олиб чиқди, 4 та учрашувда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia