

Шу сабабли бир неча ойдан буён клуб аъзолари маош олишмаяпти. "Бунёдкор" клубининг япониялик ҳимоячиси Итсуки Урата молиявий қийинчилик бўлаётгани туфайли жамоадан кетаётгани ҳақида хабар чиқди. Championat.asia сайти жамоа бош мураббийи Илёс Зейтуллаев билан боғланиб бу ҳақда сўради.
- "Бунёдкор"нинг асосий ҳимоячиси Итсуки Урата жамоани тарк этаётгани ҳақида хабар чиқди. Буни тасдиқлайсизми ёки бу ёлғонми?
- Афсуски бу хабар рост. Сизга бу хабарни ким берганини билмайман лекин бу ҳақиқат. Урата ўтган шанба кунидан буён машғулотларимизда иштирок этмаяпти.
- Маошлар қачон берилиши ҳақида янгилик йўқми?
- Ҳозирча бу борада менда аниқ жавоб йўқ. Жамоадаги қолган футболчилар шундай қийин вазиятда сабр билан машғулотларда ишлашмоқда. Бор эътиборимиз "Локомотив"га қарши бўлажак ўйинга қаратилган. Аммо Уратадек футболчининг жамоамизни тарк этиши бу мураббийлар штаби учун катта зарба.
Маълумот учун, “Бунёдкор“ 2 апрель куни ўз майдонида “Локомотив“ни қабул қилади.



