Бенжамен Лекомт "Монпелье"ни "Барселона"га алмаштириши мумкин

Aslanov Jasurbek
18 май 2019, 13:37
"Монпелье" дарвозабони Бенжамен Лекомт фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

28 ёшли дарвозабоннинг хизматларига "Барселона" қизиқмоқда. Каталонияликлар Лекомтни захира дарвозабони сифатида кўришмоқда. "Монпелье" эса дарвозабонни топ-клубга қўйиб юборишга тайёр.

Лекомт жорий мавсум Лига 1нинг 35та учрашувида майдонга тушиб, 40та гол ўтказиб юборди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Midi Libre