"Бавария" 22та ўйинда 15та гол урган форвардга қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
22 мар 2025, 13:30
"Бавария" "Майнц"нинг 24 ёшли форварди Йонатан Буркардтга қизиқиб қолди.

Ҳужумчи жорий мавсум Бундеслиганинг 22та ўйинида 15та гол уриб, тўпурарлар пойгасида учинчи ўринда кетмоқда.

Маълумотларга кўра, Мюнхен клуби футболчини Харри Кейннинг потенциал ўринбосари сифатида кўряпти.

Буркардтга "Байер", "Айнтрахт" ва АПЛ клублари қизиқиш билдирмоқда.

"Майнц"дагилар Йонатан келаси мавсум ҳам жамоада қолишига умид қилишмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports