

43 ёшли мутахассис билан шартнома 2025/26 йилги мавсум якунига қадар тузилди.

Жамоанинг собиқ бош мураббийи Рафа Лопесга жамоа билан ишлашни давом эттириш таклиф қилинди, бироқ у рад жавобини берди.
Диего, Хонас, Хоэль, Альберто Гарроса ва Виктор Гарроса "Реал Авила" мураббийлар штабида ишлашда давом этади.
"Реал Авила" мавсум тугашига икки тур қолганида турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда ва мамлакат учинчи дивизионига чиқишга даъвогар.
Маълумот ўрнида, Вальдес фаолиятини тугатганидан сўнг Барселона", "Мораталас" ва "Хорта" ёшлар жамоасида ишлади.



