"Барселона" президентлигига қайта сайланган Лапорта нималар деди?

Khoja
16 мар 2026
Жоан Лапорта "Барселона" президенти лавозимига қайта сайлангандан сўнг баёнот берди.

"Мен бу клубга миннатдорман, чунки унда президентни сайлаш ҳуқуқи аъзоларга тегишли — бу жаҳон футболида камдан-кам учрайдиган ҳолат. Овоз беришга келганларга алоҳида раҳмат — бу фуқаролик масъулияти ва "Барселона" руҳининг намоён бўлишидир. Аъзолар қарама-қаршилик эмас, бирлик йўлини танладилар. Бу бизнинг йўналишимизнинг тасдиғи — жумладан, "Камп Ноу"ни қайта қуришни якунлаш ва Espai Barça лойиҳаси (клуб инфратузилмасини қайта қуриш лойиҳаси). Иштирок этганларнинг барчасига раҳмат. Бу натижа бизга куч бағишлайди ва энди ҳеч нарса бизни олға силжишимизга тўсқинлик қила олмайди. Биз "Барселона" манфаатларини ҳар қандай шароитда ҳимоя қилишда давом этамиз", — деди Лапорта.


KhojaМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo