

Бу ҳақда AS хабар тарқатди.
Воқеа "Барселона" ишқибозлари ЕЧЛ доирасидаги "Брюгге"га қарши баҳс олдидан Бельгияга жўнаб кетаётганида содир бўлган.
Мухлислар ёнаётган транспорт воситасидан ўз вақтида тушиб қолишга муваффақ бўлган. Жароҳатланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Ёнғинга пиротехника воситалари сабаб бўлган бўлиши мумкин.


Эслатиб ўтамиз, "Брюгге" – "Барселона" учрашувида жанговар дуранг қайд этилди (3:3).



