"Барселона" "Монако" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
12 дек 2024, 20:17
"Монако" ҳимоячиси Кайо Энрике "Барселона" қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Каталония клуби скаутлари маълум вақт давомида футболчини кузатиб келишмоқда. 

"Барселона" асли бразилиялик бўлган чап қанот ҳимоячсини ўз сафига қўшиб олиш орқали, Алехандро Бальдега рақобат муҳитини яратишни ният қилган.

Маълумот учун, 27 ёшли Кайо Лига 1 жорий мавсумининг 9 ўйинида майдонга тушиб, 1 та голли узатма етказиб беришга муваффақ бўлди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: tribalfootball.com