"Барселона" "Арсенал" ҳужумчисининг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда

Alisher Ostonov
1 мар 2026
"Арсенал" ҳужумчиси Габриэл Мартинелли фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.

Каталонияликлар бразилиялик билан дастлабки музокараларни ўтказган. "Канонирлар" ёзги трансфер ойнасида футболчисини 45 млн еврога сотиши мумкин.

Мартинеллининг "Арсенал" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. У жорий мавсум 35 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: CaughtOffside