"Барселона" 80 миллион евролик ҳужумчига кўз тикди

Khoja
8 мар 2026, 09:16
Каталонияликлар бош мураббийи Ник Вольтемадени жамоага қўшиб олишга шахсан қизиқмоқда.

Клуб спорт директори яқин вақтларда Фликнинг ватандошини олиб келиш устида иш бошлайди. Бу ҳақда Football365 нашри хабар бермоқда.

24 ёшли футболчи ўтган йилнинг ёзида "Ньюкасл"га кўчиб ўтганди. Ҳужумчи жорий мавсум 46 та баҳсда 11 та гол ва 4 та ассист қайд этган. Унинг инглиз жамоаси билан тузган шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


KhojaМуаллиф
Манба: Football365