

Ўтган мавсум мамлакат кубоги соҳиби бўлиб Европа лигаси саралашида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган клуб Баҳодир Насимов билан шартнома тузди. Ҳамюртимиз 2010/11 йилги мавсумда Бокунинг "Нефтчи" клуби сафида Озарбайжон чемпионати тўпурари бўлганди. Насимов 2014 йилда "Нефтчи"ни тарк этганди. Шундан кейин у Эроннинг "Падидех", Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" ва Жанубий Кореянинг "Ансан" клубларида ўйнади. Охирги ярим йилни Насимов "Бухоро" сафида ўтказиб, 11та ўйинда 3та гол урганди.
Насимов УЕФАга Европа лигасида ўйнаш учун қайдномадан ўтказилди.




