

Филипинга қарши кечган баҳсда аёллар терма жамоамиз 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Энди Ўзбекистон аёллар терма жамоаси қитъалараро мусобақада иштирок этади. Қитъалараро турнир икки босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқич ноябрь-декабрь ойида бўлиб ўтади. Агар ушбу босқичдан терма жамоамиз муваффақиятли ўтса, жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқиш учун иккинчи босқичда иштирок этади.




