Аёллар Осиё кубоги. Филиппинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш имкониятини сақлаб қолдик

Khoja
19 мар 2026
Австралияда давом этаётган Осиё кубогида терма жамоамиз навбатдаги учрашувда майдонга тушди.

Филипинга қарши кечган баҳсда аёллар терма жамоамиз 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Энди Ўзбекистон аёллар терма жамоаси қитъалараро мусобақада иштирок этади. Қитъалараро турнир икки босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқич ноябрь-декабрь ойида бўлиб ўтади. Агар ушбу босқичдан терма жамоамиз муваффақиятли ўтса, жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқиш учун иккинчи босқичда иштирок этади.


KhojaMuallif
Manba: championat.asia