Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди

Sherzod Nurmatov
9 мар 2026
Котрина Кулбите қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа 3-турида Бангладешга қарши баҳс олиб борди.

Унда ўзбекистонликлар 4:0 ҳисобида зафар қучди ва учинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқишга муваффақ бўлди. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби "А" ёки "C" гуруҳи ғолиби бўлади. 

Гуруҳдаги параллель учрашувда Хитой КХДРни 2:1 ҳисобида ютиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди, шимолий кореяликлар эса иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқди. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон -2 тўплар фарқи билан учинчи поғона билан гуруҳдан чиқиши мумкин бўлган икки терма жамоадан бири бўлди. Иккинчи йўлланмага Вьетнам ёки Филиппин эга чиқади.

Осиё Кубоги

3-тур

Бангладеш – Ўзбекистон 0:4

Голлар: Диёра Ҳабибуллаева 10', Дилдора Нозимова 62', 66', Нилуфар Қудратова 88'

 



Эслатиб ўтамиз, Кулбите шогирдлари аввалги турларда КХДР (0:3) ва Хитойга (0:3) имкониятни бой берган эди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia