Аёллар ўртасидаги Испания Суперкубоги: "Барселона" яна "Реал"ни мағлуб этиб, кетма-кет бешинчи бор чемпион бўлди

Aslanov Jasurbek
25 янв 2026
"Барселона" аёллар жамоаси Испания Суперкубоги ғолибига айланди.

Каталонияликлар мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида "Реал" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритишди. Ўйиндаги ҳисоб 28-дақиқада Эсме Бругтс томонидан очилган бўлса, 94-дақиқада Алексия Путельяс пенальтини аниқ амалга ошириб, якуний нуқтани қўйди.



Маълумот учун, "Барселона" аёллар ўртасидаги Испания Суперкубогида ўз тарихида олтинчи бор ва кетма-кет бешинчи марта зафар қучмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2025 йилги финалда ҳам "кўк-анорранглилар" "Реал"ни йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этишган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia