Аёл ҳакам иккинчи Бундеслига ўйинида голли пас берди

Aslanov Jasurbek
24 дек 2016, 10:49
Аёл ҳакам Бибиана Штейнхаус иккинчи Бундеслиганинг 17-туридан ўрин олган "Унион Берлин" ҳамда "Гройтер Фюрт" баҳсида (1:1) голли пас берди.

"Гройтер Фюрт" ҳужуми пайтида Берлин жамоаси ҳимоячиси тўпни жарима майдончасида чиқариб юборишга уринди, аммо тўп ҳакамга тегди. Тўп яна ҳужум қилаётган жамоа футболчисига тушиб қолди ва у имкониятдан унумли фойдаланди.

Штейхаус "Унион" ўйинчилари эътирозига қарамасдан голни ҳисобга олди.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com