

Эслатиб ўтамиз, Лапорта аввалроқ мадридликларнинг "Райо Вальекано" устидан қозонган ғалабасини шубҳа остига олиб, ҳакамларни "Қироллик клуби"га ён босишда айблаган эди.
Итурральде Лапортага "Негрейра иши"ни эслатиб қўйди:
"Райо" дарвозасига белгиланган пенальтида шубҳа йўқ. Ҳакамлар кимгадир ён босаётганини айтаётган Лапортага бир нарсани эслатмоқчиман: бугунги кундаги заҳарли муҳитни айнан у ва "Барселона"нинг бошқа президентлари юзага келтирган. Улар йиллар давомида ҳакамлар қўмитаси вице-президенти, ярамас Негрейрага пул тўлаб келишган.
Лапорта ҳакамлик ҳақида гапиришдан олдин, испан футболи ва ҳакамларини шундай машмашаларга аралаштириб қўйгани учун тиз чўкиб узр сўраши керак. У ва ўша ярамас Негрейра испан ҳакамлигига энг катта зарбани беришган", — деди Итурральде.
Маълумот учун, "Барселона" 2001 йилдан 2018 йилгача ҳакамлар қўмитаси собиқ мулозими Негрейрага миллионлаб евро тўлагани учун ҳали ҳамон суд жараёнлари марказида қолмоқда.



