“Атлетико” президенти амалга ошган трансфер ҳақида гапирди

Eldor Akmurzayev
28 июн 2022, 10:00
“Матрасчилар” раҳбари Энрике Сересо “Боруссия Д” ярим ҳимоячиси Аксель Витсель тез орада жамоага келиб қўшилишини тасдиқлади.

“Вицелнинг трансфери деярли амалга ошганини ҳамма билса керак. Бироқ, яна бир неча кун ёки бир неча ҳафта кутишимизга тўғри келади”, дейди Сересо.

Витсель охирги 4 йилни “Боруссия Д”да ўтказди. Унинг жамоа билан шартномаси ушбу ойда якунланди. Футболчи 2021/22 йилги мавсум дортмундликлар сафида 41 баҳсда қатнашиб, 2 та гол урди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo